ҚУРИТИШБОП ЎРИК НАВЛАРИНИ ҚУРИТИШДА ДАСТЛАБКИ ИШЛОВ БЕРИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Uloženo v:
Podrobná bibliografie
Název: ҚУРИТИШБОП ЎРИК НАВЛАРИНИ ҚУРИТИШДА ДАСТЛАБКИ ИШЛОВ БЕРИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Informace o vydavateli: Zenodo, 2025.
Rok vydání: 2025
Témata: Аннотация. Бу мақолада қуритишбоп ўрик навлари ҳосилини штабел усулида қуритганда ишқор билан ишлов беришнинг маҳсулот сифати ва жараённинг жаддаллигига таъсирини ўрганиш бўйича тажрибалар натижалари таҳлил қилиб чиқилган. Тажрибалар натижасида қуритишбоп ўрик навларини штабел усулида қуритилгандан кейин унинг органолептик хусусиятларини баҳолаш учун муҳим бўлган кўрсаткичларнинг мезонлари ўрганилган. Тадқиқот натижасида илмий асосланган хулосалар баён қилинган. Калит сўзлар. Ўрик, қурритишбоп ўрик навлари, ҳосилдорлик, қуруқ модда, сифат, навлар, қуритиш технологияси, штабел, ишқор. Аннотация. В данной статье представлены результаты экспериментов, направленных на изучение воздействия обработки щелочью на качество продукции и скорость процесса при сушке абрикосовых сортов, пригодных для сушки, с использованием штабельного метода. В ходе экспериментов исследованы показатели, которые важны для оценки органолептических характеристик абрикосов, подвергнутых сушке штабельным методом. На основе проведенных исследований сделаны научно обоснованные выводы. Ключевые слова: абрикос, сорта для сушки, урожайность, сухие вещества, качество, сорта, технология сушки, штабель, щелочь. Abstract: This article presents the results of experiments aimed at studying the impact of alkaline treatment on the product quality and process speed during the drying of apricot varieties suitable for drying using the stacking method. During the experiments, indicators important for evaluating the organoleptic characteristics of apricots dried by the stacking method were examined. Based on the research findings, scientifically grounded conclusions are presented. Keywords: apricot, drying apricot varieties, yield, dry matter, quality, varieties, drying technology, stacking, alkaline
Popis: ҚУРИТИШБОП ЎРИК НАВЛАРИНИ ҚУРИТИШДА ДАСТЛАБКИ ИШЛОВ БЕРИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ Кириш. Бугунги кунда дунё миқёсида ҳар йили 4 млн тоннага яқин ўрик мевалари экиб етиштирилади. Туркия давлати ўрик етишитириш ҳажми бўйича дунёда етакчи бўлиб, ҳар йили 730 минг тоннага яқин ўрик мевалари етиштирилади. Ўзбекистон эса иккинчи ўринда бўлиб, ҳар йили 660 минг тоннадан ортиқ ўрик меваси ҳосили олинади. Шу билан бирга АҚШ, Франция, Ҳиндистон каби давлатлар ҳам кўп миқдорла ўрик етиштирувчилар қаторидан жой олади. Буларнинг ҳаммасидан оқилона фойдаланиш учун ҳам истеъмол, ҳам экспорт, ҳам саноат учун мўлжалланган навлар етиштирилишини кенг йўлга қўйиб олиш зарур. Мамлакатимизда қуритилган ўрик маҳсулотларини тайёрлаш бўйича ўзига хос тажрибалар бўлиб, уларни такомиллаштириб, ишлаб чиқаришга жорий қилиш бугунги замоннинг энг муҳим талабларидан бири ҳисобланади. Тадқиқотнинг мақсади ва муайян масалалари. Қуритишбоп ўрик навлари ҳосилини қуритишда тайёр махсулот сифатини ошириш учун хом ашёнинг технологик хусусиятлари ва биокимёвий таркибининг аҳамиятини ўрганиш муҳимдир. Материал ва методлар. Илмий-тадқиқот ишлари учун қуритишбоп ўрикнинг “Юбелейний Навоий”, “Арзами”, “Субхони” каби навлари ўрганиб чиқилди. Тадқиқот ишларини олиб бориш услуби қўйидагилардан иборат: Тадқиқот учун танлаб олинган навларни қуритиш давомида дастлабки ишлов беришда ишқор эритмасининг энг самарали концентрациясини аниқлаш бўйича тадқиқот ишлари олиб борилди Бунда қуритишбоп ўрик навларидан қуритилган маҳсулот олиш учун жараённи тезлаштириш мақсадида ишқор эритмаси билан ишлов бериб, ўрик донаси пўстида микротирқишлар ҳосил қилиш бўйича тажрибалар амалга оширилди. Бунда ишқор эритмасининг мақбул концентрациясини аниқлаш бўйича тажрибалар ўтказилди. Шунингдек, NaOH нинг - 1% ли - 2% ли - 3% ли - 4% ли - 5% ли эритмаси билан ишлов беришнинг самарадорлиги ўрганилди. Ушбу тажрибалар 3 хил вариантда ўрганиб чиқилди. ТАДҚИҚОТ НАТИЖАСИ ВА МУҲОКАМАСИ Қуритишбоп ўрик навларини штабел усулда NaOH эритмасининг турли концентрацияларини қўллаганда микротирқишлар ҳосил бўлиши учун сарфланадиган вақтни 2020-2022 йиллар кесимида таҳлил қилинганда боп ўрик навларини қуриш муддатларини қисқартириш мақсадида турли концентрацияли NaOH эритмаси яъни 1 %, 2 %, 3 %, 4 %, 5 % ли қилиб қўлланганда ўрик доналарининг юзасида ҳосил бўладиган тирқишларнинг миқдорини ошириш орқали қуриш муддатларини қисқаришига эришилди. (1-жадвал) Қуритишбоп ўрик навларининг тавсифларига кўра, уларнинг пўст қисмининг қалинлик даражалари турлича бўлганлиги сабабли, NaOH эритмаси орқали тарқишларнинг ҳосил бўлиш учун вақтлар оралиғи турлича ўзгарди. Жумладан Арзами навига 1 % ли NaOH эритмаси билан ишлов берилганда 8 секундда тирқишлар ҳосил бўлди, 2 % ли NaOH эритмаси билан ишлов берилганда 7 секундда тирқишлар ҳосил бўлиб, бундай концентрацияларда ҳам вақт оралиғи қисқариб борган ва 5 % ли NaOH эритмаси билан ишлов берилганда 2 секундда тирқишлар ҳосил бўлишга эришилди. Субхони навининг пўст қисмининг қалинлиги учун 5 % концентрацияга эга бўлган NaOH эритмаси билан ишлов берилганда тирқишлар ҳосил қилиш учун 5 секунд вақт сарфланди. Худди шундай Юбелейний Навоий навида ҳам 5 % ли NaOH эритмаси билан ишлов берилганда 3 секундда тирқишлар пайдо бўлди.
Druh dokumentu: Article
Jazyk: Uzbek
DOI: 10.5281/zenodo.14872185
Rights: CC BY
Přístupové číslo: edsair.doi...........11f1362cd2eaa8bfc1027f9b7f2eb9fa
Databáze: OpenAIRE
Popis
Abstrakt:ҚУРИТИШБОП ЎРИК НАВЛАРИНИ ҚУРИТИШДА ДАСТЛАБКИ ИШЛОВ БЕРИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ Кириш. Бугунги кунда дунё миқёсида ҳар йили 4 млн тоннага яқин ўрик мевалари экиб етиштирилади. Туркия давлати ўрик етишитириш ҳажми бўйича дунёда етакчи бўлиб, ҳар йили 730 минг тоннага яқин ўрик мевалари етиштирилади. Ўзбекистон эса иккинчи ўринда бўлиб, ҳар йили 660 минг тоннадан ортиқ ўрик меваси ҳосили олинади. Шу билан бирга АҚШ, Франция, Ҳиндистон каби давлатлар ҳам кўп миқдорла ўрик етиштирувчилар қаторидан жой олади. Буларнинг ҳаммасидан оқилона фойдаланиш учун ҳам истеъмол, ҳам экспорт, ҳам саноат учун мўлжалланган навлар етиштирилишини кенг йўлга қўйиб олиш зарур. Мамлакатимизда қуритилган ўрик маҳсулотларини тайёрлаш бўйича ўзига хос тажрибалар бўлиб, уларни такомиллаштириб, ишлаб чиқаришга жорий қилиш бугунги замоннинг энг муҳим талабларидан бири ҳисобланади. Тадқиқотнинг мақсади ва муайян масалалари. Қуритишбоп ўрик навлари ҳосилини қуритишда тайёр махсулот сифатини ошириш учун хом ашёнинг технологик хусусиятлари ва биокимёвий таркибининг аҳамиятини ўрганиш муҳимдир. Материал ва методлар. Илмий-тадқиқот ишлари учун қуритишбоп ўрикнинг “Юбелейний Навоий”, “Арзами”, “Субхони” каби навлари ўрганиб чиқилди. Тадқиқот ишларини олиб бориш услуби қўйидагилардан иборат: Тадқиқот учун танлаб олинган навларни қуритиш давомида дастлабки ишлов беришда ишқор эритмасининг энг самарали концентрациясини аниқлаш бўйича тадқиқот ишлари олиб борилди Бунда қуритишбоп ўрик навларидан қуритилган маҳсулот олиш учун жараённи тезлаштириш мақсадида ишқор эритмаси билан ишлов бериб, ўрик донаси пўстида микротирқишлар ҳосил қилиш бўйича тажрибалар амалга оширилди. Бунда ишқор эритмасининг мақбул концентрациясини аниқлаш бўйича тажрибалар ўтказилди. Шунингдек, NaOH нинг - 1% ли - 2% ли - 3% ли - 4% ли - 5% ли эритмаси билан ишлов беришнинг самарадорлиги ўрганилди. Ушбу тажрибалар 3 хил вариантда ўрганиб чиқилди. ТАДҚИҚОТ НАТИЖАСИ ВА МУҲОКАМАСИ Қуритишбоп ўрик навларини штабел усулда NaOH эритмасининг турли концентрацияларини қўллаганда микротирқишлар ҳосил бўлиши учун сарфланадиган вақтни 2020-2022 йиллар кесимида таҳлил қилинганда боп ўрик навларини қуриш муддатларини қисқартириш мақсадида турли концентрацияли NaOH эритмаси яъни 1 %, 2 %, 3 %, 4 %, 5 % ли қилиб қўлланганда ўрик доналарининг юзасида ҳосил бўладиган тирқишларнинг миқдорини ошириш орқали қуриш муддатларини қисқаришига эришилди. (1-жадвал) Қуритишбоп ўрик навларининг тавсифларига кўра, уларнинг пўст қисмининг қалинлик даражалари турлича бўлганлиги сабабли, NaOH эритмаси орқали тарқишларнинг ҳосил бўлиш учун вақтлар оралиғи турлича ўзгарди. Жумладан Арзами навига 1 % ли NaOH эритмаси билан ишлов берилганда 8 секундда тирқишлар ҳосил бўлди, 2 % ли NaOH эритмаси билан ишлов берилганда 7 секундда тирқишлар ҳосил бўлиб, бундай концентрацияларда ҳам вақт оралиғи қисқариб борган ва 5 % ли NaOH эритмаси билан ишлов берилганда 2 секундда тирқишлар ҳосил бўлишга эришилди. Субхони навининг пўст қисмининг қалинлиги учун 5 % концентрацияга эга бўлган NaOH эритмаси билан ишлов берилганда тирқишлар ҳосил қилиш учун 5 секунд вақт сарфланди. Худди шундай Юбелейний Навоий навида ҳам 5 % ли NaOH эритмаси билан ишлов берилганда 3 секундда тирқишлар пайдо бўлди.
DOI:10.5281/zenodo.14872185